...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўз маҳалласидан машина ўғрилаганлар ҳибсга олинди


18:01, 23.02.2018 Жамият
 2 906

Ўғрилик содир этганлар ёш йигитлар эканлиги аниқланди.

Жорий йилнинг 21 февраль куни Тошкент вилоятининг Оққурғон тумани Сарисув кўчасида яшовчи фуқаро Хатамов С.нинг  уйидан кечаси соат 1:30 ларда номаълум шахслар томонидан унинг “Nexia” русумли машинаси ўғрилаб кетилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар бармоқда.
 
Маълум бўлишича, Хатамов С.нинг  автомобили эшиклари қулфланмаган ҳолда ҳовлида турган бўлган.
 
Ўғрилар бундан фойдаланиб қолишга ҳаракат қилган ва бу ишни кечаси амалга оширишга келишган.
 
Бу ҳақда ИИБ ходимларига хабар берилгач улар ўғрилаб кетилган машинани тумандаги “Мураббийлар” кўчасида тўхтатишган ва айбланувчиларни ҳибсга олишган.
 
Аниқланишича, айбланувчилардан бири 1992 йилда туғилган Маҳкамов Ш ва 1994 йилда туғилган  Қидирбоев И исмли шахслар бўлган.
 
Суриштирув натижасида айбланувчилар жабрланувчи билан битта маҳаллада яшаши ва ўғриликни содир этган вақтда маст бўлгани аниқланган.
Икром Раҳмон

Теглар:Оққурғон ўғрилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар