Ўқ Н.Эрматованинг 6 ёшли синглиси Э.Эрматованинг пешонасига теккан.
27 март куни соат чамаси 21.30 ларда Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳридаги “Ёшлик” маҳалласи Мустақиллик кўчасида яшовчи 13 ёшли Н.Эрматова буваси Д.Эрматовнинг пневматик милтиғини олиб ўйнаётган вақтида милтиқдан бехосдан ўқ отилиб кетган.
Ўқ Н.Эрматованинг 6 ёшли синглиси Э.Эрматованинг пешонасига теккан ва у жароҳатланган. Э.Эрматова Тошкент шаҳридаги Республика шошилинч ёрдам марказига ётқизилган.
Ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар берди Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.