...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги электр тармоғи ишга туширилди


21:12, 28.03.2018 Олам
 3 669

“Айни-Рудакий” электр узатиш тармоғи Айни районидан бошланиб Панжикентдаги “Рудакий” станциясигача боради.

Бугун, 28 март куни Тожикистон Республикаси президенти Имомали Раҳмон Панжикент вилоятига ишчи ташрифни амалга оширди. Бу ҳақда “news.tj” хабар бермоқда.
 
Ташриф давомида президент Наврўз байрами тантаналари ва турли обьектларнинг очилишида қатнашган.
 
Имомали Раҳмон Панжикентда “Айни-Рудакий” электр узатиш тармоғи ва қайта таъмирланган “Рудакий” кичик станциясининг очилиш маросимида рамзий тугмани босиб ушбу обьектларни ишга тушириб берган.
 
“Рудакий” станцияси орқали Ўзбекистоннинг Самарқанд вилоятига электр етказиш ва Ўзбекистондан электр олиш мумкинлиги алоҳида таъкидланган.
 
“Айни-Рудакий” электр узатиш тармоғи Айни районидан бошланиб Панжикентдаги “Рудакий” станциясигача боради.
 
Ушбу лойиҳанинг бош ҳомийси Хитойнинг TBEA компанияси ҳисобланади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Тожикистон Айни-Рудакий 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!