Технопарк Ҳиндистон билан ҳамкорликда тузилади.
Қарорга мувофиқ, Ҳиндистоннинг илғор тажрибаси асосида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ташкил этилади.
Қуйидагилар Технопаркнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
- ахборот технологиялари соҳасида янгидан иш бошлаган ва кичик корхоналарга стартап-лойиҳаларини амалга оширишда, инновация фаолияти натижаларини тижоратлаштиришда, венчур молиялаштириш асосида кўмаклашиш;
- юқори технологияли маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқариш тармоғини амалга ошириш учун илмий, таълим ва ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолиятини интеграциялаш;
- ахборот технологиялари соҳасида юқори малакали мутахассислар синфини яратиш мақсадида ёш мутахассисларни ўқитиш;
- маҳорат дарслари, тренинглар ва малака ошириш курслари, шунингдек, илмий-амалий конференциялар ва семинарлар ўтказиш.
Технопарк Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси томонидан бошқарилади.