Юк машинаси билан тўқнашган Nexia таниб бўлмас даражага келиб қолган...
Бу ҳақда вилоят прокуратураси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Воқеа Гулистон–Ангрен йўлининг 159-километрида юз берган. Тўқнашувдан сўнг Nexia’даги 3 нафар йўловчи ва ҳайдовчи воқеа жойида жон беришган.
Юк машинаси билан тўқнашган Nexia таниб бўлмас даражага келиб қолган. Енгил автомобилнинг олд қисми деярли йўқолиб, металл уюмига айланиб қолган...
Автоҳалокат юз берган жойга фавқулодда хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари етиб келишди. Айни вақтда бу воқеа юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси, яъни транспорт воситалари ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш айби билан жиноят иши қўзғатилди.
Тошкент вилояти прокуратурасидан хабар беришларича, шу йилнинг ўзида вилоятда 900 дан ортиқ ЙТҲ содир бўлган. Автоҳалокатлар оқибатида юзлаб кишилар турли даражада тан жароҳати олишган, шунингдек, ўнлаб кишилар ҳаётдан кўз юмган.