...
МЕНЮ
ONLINE TV

ОТМларга кириш имтиҳонларининг еттинчи кун натижалари эълон қилинди


18:22, 08.08.2018 Жамият
 3 251

Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 419 нафар ўқитувчилар жалб этилган.

Республика олий таълим муассасаларида ўтказилган тест синовларининг еттинчи куни натижалари ҳақида маълумот берилди.
 
Республика олий таълим муассасаларига кириш тест синовларининг еттинчи куни – 7 август натижалари қуйидагича:
 
Тест синовлари шахсни идентификациялаш воситалари, видеофиксация ҳамда доимий видеокузатув қурилмалари билан жиҳозланган 57 та бинода 16 та олий таълим муассасаларининг 76 та таълим йўналиши бўйича ўтказилган.
 
Тест синовларида 57 799 нафар абитуриент иштирок этди. Унга 1 452 нафар абитуриент келмаган. Тест синовлари тартиб қоидаларини бузганлиги сабабли 64 нафар абитуриент тест синовларидан четлаштирилган.
 
Тест синовларига гуруҳ назоратчилари сифатида 2 419 нафар ўқитувчилар жалб этилган.
 
Давлат гранти бўйича энг юқори ўтиш бали: 168,7 балл, Бухоро давлат университетининг “Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили” таълим йўналиши;
 
тўлов-контракт – 152,6 балл, Фарғона давлат “Филология ва тилларни ўқитиш: инглиз тили” таълим йўналиши.
 
Ўртача ўтиш бали:
давлат гранти – 109,4 балл;
тўлов-контракт – 85,6 балл.
 
Тест синовлари натижалари Давлат тест марказининг  results2018.dtm.uz сайтида жойлаштирилади.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Имтиҳон абитуриент ОТМ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар