...
МЕНЮ
ONLINE TV

Отишмага сабаб бўлган Spark’ни олиб қочган шахс қидирилмоқда


14:13, 06.09.2017 Жамият
 7 668

Машина ўғирлашда айбланган шахсни ушлаш бўйича режа амалга ошмагач, уни қидириш ишлари бошлаб юборилди.

Тошкент шаҳар ИИББ 5 сентябрь куни Ҳамид Олимжон метро бекати яқинида содир бўлган воқеа юзасидан баёноти эълон қилинган эди.

Жиноятни содир этганликда гумонланган шахс, 1983 йилда туғилган Санжарбек Искандаров устидан қидирув эълон қилинди.

Хабарда Spark автомобилини “тўсиб ушлаш” режаси амалга оширилгани ва ушбу автомобиль Учтепа туманида ўғирланганлиги айтиб ўтилган.

ИИББ ушбу шахс ҳақидаги маълумотларни ИИББнинг барча тузилмаларига тарқатган бўлиб, гумонланувчи ҳақида бирор бир маълумотларга эга шахслардан яқин атрофдаги ИИБга ёки “102” рақамига қўнғироқ қилишни сўраган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:ЙТҲ ходими Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

фарогат
09:26 07.09.2017

Ушбу вокеани интернет сахифаларидан укидим ва таркалган видеосини курдим, милиция ходимлари харакатини унча тушунмадим, бир жимноятчини шуунча киши кочириб юбордими, улар учун хукуматимиз канчадан канча яхши имтиёзлар белгилаб куйибдику малакаларини ошириш учун, нега дадилрок харакат килишмади?



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар