...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўтган йилнинг мазмунан саёз қўшиқлари рейтинги


00:10, 07.01.2016 Шоу-бизнес
 7 974

Бу рейтингнинг биринчи поғонаси хонанда Канизага насиб этган бўлса, кейинги ўринларда хонандалар Умидахон, Рухшона, “Божалар” гуруҳи ва Муниса Ризаеваларни учратасиз.

“Биз эстрада санъатининг бугунги ва эртанги ривожи ҳақида сўз юритар эканмиз, авваламбор “миллий эстрада” деган иборанинг маъно-мазмунига алоҳида эътибор беришимиз, уни ҳар қандай бегона таъсирдан, айниқса, “оммавий маданият” руҳидаги оқимлар таъсиридан ҳимоя қилишимиз табиий, албатта. Бу ҳақда гапирганда, бир ҳолатни афсус билан айтишга тўғри келади. Айрим ёш ижрочи ва ижодий гуруҳларнинг жамоатчилик эътиборига тақдим этаётган “асар”лари санъатнинг ҳеч қандай талаб ва мезонларига жавоб бермайди. Нафақат мавзу ва мусиқа, ижро усуллари, балки саҳна ҳаракатларида ҳам очиқдан-очиқ ажнабий “оммавий маданият” кўринишларига тақлид қилиш, “юлдузлик” касалига чалиниш ҳолатлари тез-тез учраб тураётгани чинакам санъат мухлисларини ранжитмасдан қолмайди, албатта”. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида келтирилган юқорида фикрлар бугунги кунга келиб ҳам ўзининг долзарблигини йўқотгани йўқ. Интернет фойдаланувчилари ва тингловчиларнинг фикр ва мулоҳазаларига таянган ҳолда 2015 йилнинг энг мазмунан саёз қўшиқлари рейтингини туздик. Дарвоқе, рўйхатда номи зикр этилган хонандалар ва уларнинг мухлислари бу рейтингни нохолисликда айблагунча, танқидлардан тўғри хулоса чиқаришларини маслаҳат берган бўлардик.
 
10-ўринга ўтган йил давомида “Наво” телеканали орқали намойиш этилиб, қулоқни қоматга келтиришгача етиб борган хонанда Дилшод Алининг “Йўқ дема” номли қўшиғи лойиқ кўрилди.
9-ўринни устазода санъаткор, хонанда ва актёр Азиз Раметов “Ёқасан” номли қўшиғи билан банд этди.
8-ўринни йил бошидан “Вай-вай”ни куйлаб шоу-бизнесдаги мавқеини тиклаб олган Жасур Умиров “Кабутарим” номли қўшиғи билан эгаллаб турибди. Балки шунинг учун ҳам бу қўшиқ ва унга ишланган видеоклип телеканаллар бадиий кенгашларидан ўтмагандир.
7-ўрин. Баҳриддин Зуҳриддиновнинг жажжи хонанда Муҳаммад Зиё билан куйлаган “Катта хола” номли дуэти гарчи 2014 йил ўрталарида томошабинлар эътиборига ҳавола этилган бўлса-да клип телеканаллар орқали 2015 йил давомида тинмай берилганини инобатга олган ҳолда, ўтган йилнинг энг мазмунан саёз қўшиқлари рўйхатига киритилди.
6-ўрин ёш бўлишига қарамай хонанда Алибобонинг “Қош” номли қўшиғига насиб этди. Бу хонанда 2016 йилдаги ижодида жиддий мавзуларга мурожаат қилиб, бачкана қўшиқлардан қочади деган умиддамиз.
5-ўринни “Ниҳол” мукофоти совриндори Умидахон “Сериал” номли қўшиғи билан эгаллаб турибди.
4-ўрин. Хонанда Рухшонанинг “Шекилли” номли қўшиғини бачкана десак, унга ишланган видеоклип ҳам қўшиқдан қолишмас экан.
3-ўрин. Хонанда Муниса Ризаеванинг бу йилнинг энг тўйбоп ва шўх қўшиқларидан саналган “Сакраменто” таронаси ҳам мазкур рўйхатдан ўрин олди.
2-ўринга “Божалар” гуруҳи “Ботир бола” номли қўшиғи билан лойиқ деб топилди.
1-ўринга бирваракайига иккита қўшиғи – “Ҳожаму” ва “Гўзал” билан “Ниҳол” мукофоти совриндори Каниза даъвогарлик қилмоқда.
Сизнингча, ўзбек шоу-бизнесида яратилган яна қайси қўшиқлар мазмунан саёз? Фикр ва мулоҳазаларингизни изоҳларда йўлланг.

Теглар:рейтинг саёз қўшиқлар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар

Омон
16:28 26.01.2016

Нега шулар катта санъат саройларини эгаллаб олишган? Каниза, Истиклолда туй утказармиш, Мустакииллик майдонида чодир тикиб биринчи никох кечасини утказармиш... Истиклол, Мустакиллик деган мукаддас сузлар булар учун оддий сузлар эканда? Мамлакатда маданият вазирлиги ва Узбекнаво деган идоралар борми?


Али
12:04 14.01.2016

Озодбек Назарбеков уғирланган қушиқ айтгандан кейин эшитадиган биронта ашула борми? яратилган барча қушиқлар мазмунан саёз.


Комола
20:28 11.01.2016

Manimcha Kanizani to'pa to'ri topibsla ummuman bemani ashulala keyin kiyinishiyam g'alati o'zni Ledy GaGa o'xshatadi YARASHMAGAN qiliqlar qiladi


Nuriddin
10:52 11.01.2016

Кўпчилик қўшиқчилар нима деб куйлаётганлигини ёки клипи маъносини тушунмасан киши, шундай экан нима учун бу қўшиқлар ва клиплар эфирда берилмоқда. Баъзи клипларни кўрсанг энсанг қотади.


olumjon
23:28 10.01.2016

Аввало сизларга размат айтмокчиман. шудай мазмунан саез кугикларни ритенгини эьлон уилнанларингизна. танкид кеоажак меваси. булади. яна шундай бачкана кушикларни танкид килишларинг келажакда уларни кузини очади



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!