...
МЕНЮ
ONLINE TV

Чет тили ўқитувчилари тест топширади


19:16, 06.01.2016 Жамият
 3 847

7-16 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар чет тили ўқитувчиларининг ойлик маошига устама ҳақ белгилаш учун тест синовлари бўлиб ўтади.

2016 йилнинг 7-16 январ кунлари Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар чет тили ўқитувчиларининг ойлик маошига устама ҳақ белгилаш учун тест синовлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази хабар бермоқда. Чет тили ўқитувчилари тест синовини топшириш вақти ва манзилини dtm.uz сайтига кириб махсус ариза рақамини киритиш орқали билиб олишлари мумкин.

Истиқлолга эришганимиздан сўнг 51,7 минг нафардан зиёд чет тиллар ўқитувчилари тайёрланди, умумтаълим мактабларининг 5-9 синфлари учун инглиз, немис ва француз тиллари бўйича мультимедиа дарсликлари, бошланғич синфларда инглиз тилини ўрганиш бўйича электрон ресурслар тайёрланди, умумтаълим мактабларида, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда 5 мингдан кўпроқ лингафон кабинетлари жиҳозланди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу йўналишда дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда. 

Теглар:Чет тили Давлат тест маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар