Элнур Абдураимов ва Шаҳрам Ғиёсов чорак финалга йўлланма олди.
Бугун, 2 май куни биринчи бўлиб жангга тушган Элнур Абдураимов ҳам ғалаба билан бошлагани ҳақида “sports.uz” хабар берди.
У филиппинлик Жеймс Палистега қарши рингга чиқди. 3 раунд давом этган жангда ҳамюртимиз рақибидан устунлик қилди ва чорак финалга йўл олди.
Шаҳрам Ғиёсов эса иорданиялик Зиёд Эашашни мағлуб этди. Уч раунд давом этган жангда Ғиёсов рақибидан устунлик қилди. Ҳакамлар бир овоздан ғалабани ўзбекистонлик боксчига беришди. Шаҳрам Ғиёсов ҳам чорак финалга йўл олди.