Бу жазо клубнинг жорий мавсумдаги иштирокидан қатъи назар, 2018 йилда қўлланилиши керак бўлади.
“Сhampionat.asia” сайтининг хабар беришича, бу жазо “Шўртан”нинг жорий мавсумдаги иштирокидан қатъи назар, 2018 йилда қўлланилиши керак бўлади. Шундай бўлган тақдирда, Олий лигада 16-ўринни олган клуб биринчи лигага тушадими ёки ўтиш ўйинида ўйнайдими, бу ҳақда аниқ маълумот ҳозирча йўқ.
Маълумот учун, “Шўртан”нинг легионер футболчиси Урош Милославлевичга клуб қарздор бўлиб қолгани учун ўтган мавсумда “Шўртан”дан 3 очко олиб ташланган эди.