...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олой бозори капитал реконструкциядан чиқарилди


12:20, 18.06.2016 Жамият
 5 702

Бозорни барпо этишда шарқ ва ғарб бинокорлигидан фойдаланилган. Қолаверса, миллий ҳунармандчиликка ҳам алоҳида урғу берилган.

Халқимиз азал-азалдан бунёдкорлиги, маҳобатли бинолари, асрларни доғда қолдирган саройлари билан дунёга донг таратган. Буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг “Агар бизнинг куч-қудратимизга шубҳа қилсангиз, биз қурдирган иморатларга боқинг”, деб бежиз таъкидламаган. Бугун мамлакатимизда қад ростлаётган бинолар – мактаб, кутубхона, концерт саройлари, олий ўқув юртлари, бозорлар, бизнес марказлари халқимизнинг куч-қудрати, ғайрати, меҳнатсеварлиги, бугунги фаровон ҳаётию, эртанги ёруғ келажагидан далолат.
  
Бу йил юртимизда катта тўй-тантана. Мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйи кенг нишонланади. 23-24 июнь кунлари эса Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Ўзбекистонга тўпланади. Икки муҳим сана олдидан нафақат пойтахт Тошкент, балки вилоятлардаги чекка қишлоқлар ҳам кун сайин чирой очмоқда. Халқимизнинг меҳнатсеварлиги ва бунёдкорлиги маҳсули бўлган бинолар эса юртимиз кўркига кўрк, чиройига чирой қўшиб турибди.
 


Халқнинг осойишталиги, ҳаёт тарзи, турмуш шароити бозорларда ўз ифодасини топади. Бугун Ўзбекистоннинг қай бир гўшасидаги бозорга бош суқманг, тўкин-сочинлик устидан чиқасиз. Тошкент шаҳри марказидаги Олой бозори нафақат ўзбекистонликлар, балки хорижий меҳмонлар ҳам кўп ташриф буюрадиган бозорлардан бири саналади. Мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйи олдидан бозорда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилди. Бугун бозорга кирган киши уни танимаслиги аниқ.
 
Олой бозорига борар эканмиз, Абдулла Қодирий метро бекатидан чиқишда жойлашган бозорга кираверишдаги эски арка олиб ташланиб, атрофи кенгайтирилганига, яхлит кўриниш касб этганига гувоҳ бўлдик.
 
Бозорни барпо этишда шарқ ва ғарб бинокорлигидан фойдаланилган. Қолаверса, миллий ҳунармандчиликка ҳам алоҳида урғу берилган. Пана-пастқам, ҳар хил кўринишдаги дўконлар ўрнини кенг, ёруғ ва шинам савдо мажмуаси эгаллаган. Бозорда сотувчилар ва харидорлар учун яратилган шароитларни кўриб кўзинг қувнайди. 











Қамариддин Шайхов

Теглар:Олой бозори Тошкент ШҲТ Мустақиллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар