...
МЕНЮ
ONLINE TV

Покистонлик йигит синглисини севганига турмушга чиқишни истагани учун ўлдирди


11:30, 18.06.2016 Олам
 5 346

Йигит ва қиз бир-бирлари билан яқин қариндош бўлганликлари сабаб қизнинг оиласи бу тўйга норози эди.

Кеча, 17 июнь куни Покистонлик фуқаро ўз синглисини ўлдириб қўйди. Маълум бўлишича, сингил ўз қаллағига турмушга чиқиш учун оёқ тираб олган. Акаси эса бунга розилик бермаган.
 
“У севганига турмушга чиқиш истагида эди. Биз келиши олмадик ва жанжаллашдик. Мен ўз синглимни ўлдиришни истамагандим. У вафот этганидан бери ўзимни йиғидан тўхтата олмаяпман”, дейди марҳуманинг акаси Сакиб Масих.
 
“Улар ўртасида баҳс келиб чиқди. Қизим бизга яқин қариндош бўлган инсонга турмушга чиқишни истади. Бу бизга маъқул ҳолат эмас. Сакиб синглисини ёғоч билан урди. Унда синглисини ўлдириш истаги йўқ эди. Назаримда бу ғурур билан боғлиқ можаро эди”, дейди Сакибнинг отаси Юсуф Масих.
 
Айтиш лозимки, сўнгги вақтларда Покистон ва Ҳиндистонда истиқомат қилаётган минглаб аёллар эркакларнинг ғурури қурбони бўлмоқда. Шу йилнинг апрель ойида Покистон бош вазири Наваз Шариф аёллар ва қизларнинг ўлим ҳолати уларнинг оила аъзолари билан низога бориши, турмушга чиқишдан бош тортиши каби ҳолатлар сабабли келиб чиқаётганини айтиб ўтганди.
Умида Якубова

Теглар:Покистон Қотиллик Жиноят 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!