...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмазордаги “Қичқириқ” каналида 10 яшар бола чўкиб кетди


21:40, 22.01.2018 Жамият
 10 849

Ушбу воқеага гувоҳ бўлганлардан бири ўзини сувга отган болани қутқариб олишга муваффақ бўлган.

Тошкент шаҳрида Олмазор туманидан оқиб ўтувчи “Қичқириқ” каналига 10 ёшли икки нафар мактаб ўқувчиси тушиб кетган. Натижада улардан бири қутқариб олинган, иккинчиси эса ФВВ тезкор гуруҳи томонидан қидирилмоқда.
 
Маълумотларга қараганда, болалар соҳилнинг у қисмидан нариги қисмига кўприк қолиб, қалин қувур устидан ўтмоқчи бўлишган. Шу вақтда улардан бирининг оёғи сирғаниб, каналга тушиб кетган. Иккинчиси эса дўстини қутқариш мақсадида ўзини сувга отган.
 
Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан маълум қилишларича, дўстининг ортидан ўзини сувга ташлаган йигитча, ўртоғини қутқаришга ҳаракат қилиб, унинг қўлидан тутган, бироқ сув оқимининг юқорилиги сабаб мувозанатни йўқотиши оқибатида дўстининг қўлини охиригача тута олмаган.
 
Ушбу воқеага гувоҳ бўлганлардан бири ўзини сувга отган болани қутқариб олишга муваффақ бўлган. Оёғи тойиб, сувга йиғилган бола эса каналда чўкиб кетгани маълум қилинмоқда.
 
Олмазор тумани ИИБдан маълум қилинишича, бугун, 22 январь кун давомида қидирув ишлари олиб борилган. Бироқ самарасиз кечган. Қидирув ишлари давом эттирилмоқда. 

Теглар:Олмазор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар