...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмазор туманида муқаддам судланган 40 нафар фуқаро иш билан таъминланди


09:01, 09.06.2018 Жамият
 1 562

Туман Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи муқаддам судланган шахслар 1711 нафарни ташкил қилади.

Олмазор туманида муқаддам судланиб, жазони ўтаб чиққан шахслар учун бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси хабар бермоқда.
 
Маълумот ўрнида, ҳозирда туман Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи муқаддам судланган шахслар 1711 нафарни ташкил қилиб, 120 нафари маъмурий назорат остига олинган. Уларнинг ҳар бири билан эса ички ишлар бўлимлари ва туман прокуратураси ходимлари томонидан профилактик суҳбатлар ўтказилиб келинмоқда.








 
“Мақсад – адашиб жиноят кўчасига кириб қолганларни соғлом турмушга қайта мослаштириш, ҳалол меҳнат орқали рўзғор тебратишга кўмаклашишдан иборат”, дейилади ИИББ хабарида.
 
Ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида жорий йил жазо муддатини ўтаб чиққан фуқароларнинг 40 нафари ҳудуддаги жамоат ишларига жалб этилди. Муқаддам судланганларга берилаётган бу каби имкониятлар улар орасида қайта жиноят содир этилишини олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. Ярмаркада 100 дан ортиқ корхона ва ташкилотлардан иш берувчи корхоналарнинг вакиллари иштирок этди.
 
Тадбир доирасида китоблар кўргазмаси ҳамда таниқли санъаткорлар иштирокида концерт дастури ҳам намойиш қилинди.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Олмазор ярмарка 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар