...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олийгоҳ домлаларининг тил билиши 2 фоизгагина ошган холос


10:29, 05.06.2017 Жамият
 3 175

ОТМ профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тиллар ва АКТни билиш даражаси бўйича рейтинг баллари маълум қилинди.

Мамлакатдаги олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларнинг хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологияларини билиш даражаси бўйича рейтинг баллари маълум қилинди. Бу ҳақда Давлат тест марказининг ахборот хизмати хабар бермоқда.
 
Рейтинг жорий йилнинг 10-29 апрель ва 1-6 май кунлари профессор-ўқитувчилардан хорижий тиллар ва ахборот-коммуникация технологиялари бўйича олинган тест натижаларига қараб белгиланган.
 
Тест синовларида 59 та ОТМ ва уларнинг 7 та филиалидан 21920 нафар профессор-ўқитувчи иштирок этган. Синов натижалари таҳлилига кўра, профессор-ўқитувчиларнинг “Ахборот коммуникация технологиялари” бўйича тест натижаси ўтган 2016 йилга нисбатан ўртача 7,3 фоизга ва “Хорижий тиллар” бўйича 1,9 фоизга ошган.
 
Тест натижалари тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига тақдим этилган.
Мусулмонбек Иброҳимов

Теглар:Олий таълим муассасалари Давлат тест маркази АКТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар