Лондондаги теракт оқибатида азият чеккан 21 нафар инсон ҳозирда ўлим билан курашмоқда.
2. Кеча, 4 июнь куни “Ювентус” - “Реал” клублари ўртасидаги финал учрашувини томоша қилиш вақтида Турин шаҳрида пақилдоқ портлатилганидан сўнг қўрқувга тушган мухлислар ўртасида тартибсизлик содир этилгани ва унда 600 нафарга яқин киши жабрлангани ҳақида хабар берган эдик. Сўнгги маълумотларга кўра, маҳаллий полиция воқеа туфайли жабрланганлар сони 1500 нафарга ортганини тасдиқлади. Шунингдек, ҳодиса теракт билан боғлиқ эмаслиги ҳам келтириб ўтилган.
3. Кеча, 4 июнга ўтар кечаси Англия пойтахти Лондонда бир қатор терактлар содир этилгани ҳақида хабар берган эдик. Мудҳиш ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлган ва 30 га яқин киши жароҳат олганди. Олинган сўнгги маълумотларга кўра, 21 нафар инсоннинг аҳволи ўта оғир ва улар ҳозирда ўлим билан курашишмоқда. Шунингдек, Буюк Британия Бош вазири Тереза Мэй жабрланувчилар жойлашган шифохонага ташриф буюриб, улар ҳолидан хабар олди.
4. Кеча, 4 июнь куни тонгда Германиянинг Кёльн шаҳрида йўловчи ташувчи тезюрар поезд темир йўл изидан чиқиб кетган. Маълум бўлишича, поездда фақат машинистнинг ўзи бўлган ва унга жароҳат етмаган. Ҳозирда шаҳардаги темир йўллар қатнови вақтинчалик тўхтатилди.
5. Бугун, 5 июнь куни АҚШнинг Калифорния штатида кичик самолёт қулаши натижасида 2 киши ҳалок бўлди. “Piper русумидаги кичик моторли самолёт бахтсиз ҳодисага учради, тез ёрдам етиб келгунга қадар самолётда бўлган учувчилар қурбон бўлишди”, дейилади хабарда.
6. Бугун, 5 июнга ўтар кечаси Хитойнинг шарқий Шаньдун вилоятида жойлашган нефть-кимё заводида портлаш ҳодисаси кузатилди. Портлаш натижасида юзага келган ёнғин оқибатида бир киши ҳалок бўлган яна 6 киши жиддий жароҳатланган. Шунингдек, 7 киши бедарак йўқолган. Ҳозирда ёнғин ўчириш ходимлари воқеа жойида иш олиб боришмоқда.