Баҳодир Маликовнинг 200 000 000 сўм пули бўлган пластик карточкасини олиб, шу кунгача қайтармаган.
Ушбу пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юбориб, фирибгарлик йўлини тутгани ҳақида Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Худди шу каби устаси фаранг фирибгар 1971 йилда туғилган Нодир Вафоев Зангиота туманида жойлашган кушхонасида “6 фоиз эвазига нақд қилиб бераман” деб, алдов йўли билан Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Баҳодир Маликовнинг 200 000 000 сўм пули бўлган пластик карточкасини олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган.
“Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ҳар бир фуқаро ўз ҳақ-ҳуқуқларини яхши англаб, қонунларни пухта ўргансалар, олган ҳуқуқий билимлари бундай фирибгарларнинг найрангига қарши энг самарали восита бўлади. Фирибгарларга осонгина алданиб қолмайди”, деб хабар қолдирган ИИБ расмий веб саҳифасида.
Ҳозирда уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.