...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олимлар терлайдиган роботни яратишди


11:38, 24.10.2016 Технология
 2 729

Kengoro терлаш хусусиятига эга илк роботдир

Япониялик олимлар дунёда илк бор терлаш имкониятига эга бўлган роботни яратишди, деб хабар беради “Medportal.ru” нашри.
 
Kengoro деб ном берилган ушбу робот ўта кучли ва чидамлилиги билан ҳам таҳсинга сазовордир.
 
У танасидаги 108 электромотор ёрдамида ҳаракатланади. Ушбу электромоторлар ҳаракат чоғида қизийди. Роботни қизиб кетишдан сақлаш учун Токио Университети олимлари махсус совитиш мосламасини ўйлаб топишди. Мослама одатий совитиш ускуналаридан фарқ қилади ва у “сунъий терлаш” жараёни асосида ишлайди.

Каркас қисми алюминдан ишланган мослама ичидаги сувни ҳар 12 соатда алмаштириш лозим бўлади. Роботга ўрнатилган мосламанинг ишлаётганини текшириш учун унга11 дақиқа давомида тўхтовсиз жисмоний машқларни бажаришга буйруқ берилди.
 
“Kengoro’дан бошқа робот бўлганида, аллақачон ёниб кетган бўларди. Аммо Kengoro шунчаки терлаб кетди холос”, дейди олимлардан бири. 
Умида Якубова

Теглар:Робот Япония 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!