...
МЕНЮ
ONLINE TV

Грузия Мудофаа вазирлиги ўқув марказига ҳужум қилинди


11:08, 24.10.2016 Олам
 2 527

Аниқланишича, тажовузкорлардан бири воқеа жойида ўлдирилган.

Грузияда номаълум шахслар Мудофаа вазирлигининг “Крцаниси” ўқув марказини портлатишга уринишди. Бу хақда “Morning-news” хабар бермоқда.
 
Якшанба, 23 октябрь куни тонгда ҳарбий ўқув машғулотлари вақтида бир неча киши Қўллаб-қувватлаш марказига киришга ҳаракат қилди. Қўриқчининг оғзаки огоҳлантиришига қарамай улар хизматчига ташланган.
 
Аниқланишича, тажовузкорлардан бири воқеа жойида ўлдирилган. Аскарлар низомга мувофиқ тажовузга қаршилик кўрсатди.
 
Ҳарбийлар назоратидаги ҳудудга кириш ва портлатишга уриниш бўйича Грузия Мудафаа вазирлиги бош прокуратурасининг ҳарбий полицияси текширув олиб бормоқда. 
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Грузия Мудофаа вазирлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!