Улар маҳсулотлар учун харид чеки берилмагани ҳамда моддий ва маънавий зарар етказилганини пешкаш қилган.
Аниқланишича, З. ва Н. исмли аёллар унинг дўконида атайлаб жанжал чиқарган. Улар маҳсулотлар учун харид чеки берилмагани ҳамда моддий ва маънавий зарар етказилганини пешкаш қилиб солиқ қўмитасига арз қилишини айтиб, С.Н. дан 10 миллион сўм талаб қилган.
Ўтказилган тадбирда Паркент туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган Г.Р. ва Тошкент шаҳар Олмазор туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган Н.Э.лар тадбиркордан сўралган пулнинг 1,5 миллион сўмини олаётган вақтда қўлга олинган.
Ҳозирда товламачиларга нисбатан туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а,в» бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.