...
МЕНЮ
ONLINE TV

“Триллионер-бола” бошқаларга бой бўлиш сирини ўргатяпти


11:05, 21.09.2018 Олам
 10 380

Мактаб ўқувчиси қандай бойиб кетиш ҳақида китоб ёзди.

АҚШлик болакайга ота-онасидан ҳар куни чўнтак пуллари сўраш ёқмайди ва шу сабабдан у тадбиркор бўлишга қарор қилади. Мактаб ўқувчиси болалар учун мўлжалланган пул ишлаш йўллари ҳақида китоб ёзиб уни Нью-Йорк кўчаларида сотмоқда. Кичик бизнесменнинг барча қобилиятларини билиб олгач, унинг ота-онаси бўлажак миллионерни тарбиялаётганларини англаш мумкин. 



Атиги 13 ёшли Жон Лозонис анчадан бери кўплаб бизнесни бошловчиларга ёрдам беради. Болакай Нью-Йоркда яшайди ва мактабдан бўш вақтларида кўчаларда ўзининг “Триллионер-бола. Болаларнинг қандай қилиб катта тақдир яратиши” номли китобини сотади, деб ёзади NY Post.

Йигитча 10 долларга сотиб олиш мумкин бўлган ўз китобида  бошқа болаларга қандай қилиб пул ишлаш ҳақида маслаҳатлар беради. У кунига тахминан ўттиз дона китоб сотади.

 

Жон китобни яратишда машҳур бойларнинг биографиясини ўрганиб чиқиб, уларнинг болаликларида илк даромадларини қандай қўлга киритганларини билиб олади. Бундан ташқари, китобда болакай ўзини ва даромадларини намуна қилиб кўрсатади. Улардан бири китоб ҳисобланади.

Жон тадбиркорлик йўлига биринчи марта ўн ёшида кириб келган. Ўшанда болакай ўзининг севимли кафесининг сайти йўқлигини пайқаб қолади. Жон саккиз ёшидан дастурлашни билгани учун интернет-сайт тузиш унга қийинчилик туғдирмади. Бу иши учун мактаб ўқувчиси 60 доллар олади. 

Дастлаб болакай ҳудди бошқалар каби кўчаларда салқин ичимликлар сотишга ҳаракат қилади. Лекин бу ишдан кўнгли тўлмай бошқа жиддийроқ ишлар шуғулланишга ҳаракат қилиб, график дизайн, сайт яратиш, видео редакторлиги ва подкастлар яратиш йўналишларида буюртмалар олади. 



Болакай бир ойда қанча пул топиши ҳақида аниқ айтмайди. Лекин ота-онасининг унга кунлик ҳаражатлари учун пул беришларига бошқа ҳожат қолмаганини таъкидлайди. Жон бир неча йилдан кейин ўзининг триллион долларлик бойликка эга бўлишига ишонади ва ҳаттоки бу пулларни қаерга ишлатиш ҳақида ҳам режалари мавжуд. “Мен бувимнинг Хемптон (Виржиния штати – М. А. изоҳи) даги уйига вертолётда учиб борган бўлардим. Бу бир кишига 800 доллардан бўлади”.

Жон агар ўзи истаётган пулларни ишлаб топса, ўз тадбиркорлик қобилиятидан келиб чиқиб уларни тўғри сарфлашни тушуниб етади. 
Абдумавлон Маликов
 

Теглар:Триллионер-бола Жон Лозонис тадбиркорлик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!