...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистондаги меҳмонхоналар катта чегирмаларни эълон қилди


15:02, 07.03.2018 Жамият
 3 122

Чегирмалар март ойида амал қилади.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ қўшимча дам олиш кунлари белгилангани ҳақида хабар қилган эдик.
 
Шунга мувофиқ, Ўзбекистондаги меҳмонхоналар жорий йилнинг 18-22 март кунлари давомида меҳмонхона хизмати учун 50 фоизлик чегирмалар эълон қилди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси хабар қилди.
 
Akbarxo'ja Rasulov tavsiya etadi!

“Ушбу дам олиш кунларининг мазмунли ўтишини таъминлаш мақсадида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳудудлардаги меҳмонхоналар билан биргаликда барча худудларда 18-22 март кунлари саёҳатчи гурухлар сонидан келиб чиқиб,  меҳмонхоналарда 50 фоизгача чегирмалар эълон қилади!”, дейилади қўмита расмий сайтида.
Икром Раҳмон

Теглар:туризм меҳмонхоналар чегирмалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар