...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўғлини дўппослаган аёл қонун олдида жавоб беради


01:11, 28.01.2016 Олам
 4 907

Банкомат орқали пластик карточкасида маблағ йўқлигини билгач ёнида турган ўғлини шафқатсизларча ура бошлайди.

Facebook.com ижтимоий тармоғи орқали тарқалган видеолавҳада айнан нима тасвирланганини айтишга ҳатто тил бормайди. Тасвирларда кичик ёшдаги болакайнинг онаси пластик картасининг ҳисоб рақамини текшираётгани ва унда маблағ йўқлигини билганини тушуниш қийин эмас. Ҳозир аёлда руҳий касаллик белгилари бор ёки йўқлигини аниқлаш ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда “1tv.ru” нашри маълумот беради.

“1980 йили туғилган, 36 ёшли аёл ўғли билан дўконга киради. Банкомат орқали пластик карточкасида маблағ йўқлигини билгач ёнида турган ўғлини шафқатсизларча ура бошлайди. Маълумотларга кўра, ушбу оила вояга етмаган шахсларнинг хуқуқини ҳимоя қилиш ишлари бўйича давлат комиссияси рўйхатига олинган ва улар билан тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Дўкон ичида бўлиб ўтган воқеа юзасидан эса тергов бошланган. Сабаб ва натижалар маълум бўлгач, бу иш юзасидан маъмурий чоралар кўрилади”, – дейди Россия Федрацияси Ямало-Ненецк автоном округи тергов бўлими раҳбарининг катта ёрдамчиси Елена Демьянова.

Аёл ўша вақтда ўзини-ўзи бошқара олмагандир ёки нима қилаётганини тушунмагандир... Нима бўлган тақдирда ҳам бу аёлнинг ўз фарзандини бу тарзда дўппослаётганини ҳеч қайси йўл билан оқлаб бўлмайди. Қизиқ, ўз фарзандини майда хатолари учун шу кўйга соладиган инсонларни ота-она деб бўлармикин? Ахир дунёда қанчадан-қанча одамлар тирноққа зор.

Маълумотларга қараганда, бу видеотасвир 2015 йилнинг ноябрь ойида дўконнинг ички ва ташқи кузатув камералари орқали тасвирга олинган. Ўз фарзандини шафқатсизларча ураётган онанинг хатти-ҳаракатлари тасвирланган лавҳалар бир неча кун аввал бутун интернет тармоғи ва қўл телефонлари орқали тарқалишга улгурди.
 
Умида Якубова

Теглар:Болалар ҳуқуқлари Facebook.com 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!