20-25 кун қаердаю 11 кун қаерда. У бу йил 10 апрелдан 20 апрелга қадар “Истиқлол” санъат саройида “Меҳринг сабаб” номли концерт дастурини тақдим этади.
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков ҳар йилнинг апрель ойида Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройида концерт дастурини тақдим этиши мана 11 йилдирки одат тусига кирган. 2005 йилда 2 кундан концерт дастурлари сўнгги йилларга келиб 15-20 кунни ташкил этаётган эди. Кунига икки маҳал қўйилган сеанслар натижасида Назарбековнинг бир ойда тақдим этган концертлари сони қарийб 30 тага етган пайтлар ҳам бўлди. Таъбир жоиз бўлса, Назарбеков Ўзбекистон санъати тарихида энг кўп концерт берган хонанда сифатида рекорд ўрнатди. Унинг концертига чипталар қўлма-қўл бўлиб сотилди. Чипта оламан деб навбат талашганлар-у муродига етмай ортига қайтганлар жуда кўп топилади. Ўтган йилларда “Истиқлол” санъат саройи кассаларида фуқаролик паспорти талаб қилинган ҳолда, ҳар бир кишига 4 тадан ортиқ чипта сотмаслик ҳам йўлга қўйилган эди. Бундан мақсад чайқовчиларнинг “қора бозор”ига нуқта қўйиш эди.
Кўрамиз, хонанда 11 кун деб эълон қилган концерт кунларини бу йил ҳам кўпайтирармики?