Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Илҳом Жабборов томошабинларни текшириб ўтказиш пунктида назоратдан ўтказилганда, унинг ёнидан кўп миқдордаги “Марихуана” ва “Гашиш” гиёҳвандлик моддалари чиққан. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Чилонзор тумани судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
“Судланувчи айбига тўлиқ иқрор бўлиб, ўзининг истеъмоли учун сотиб олган гиёҳвандлик воситаларини ёнида олиб юрганини тан олди”, дейди Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди судьяси Сарвар Орипов.
И.Жабборовга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Судланувчига Жиноят кодексининг 72-моддаси қўлланилиб, ҳукм шартли ҳисобланди ва 1 йил синов муддати белгиланди.