...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тошкентда жиддий ўзгаришлар: метро бекати, санъат саройи ва кўча қайта номланади


18:26, 27.04.2018 Жамият
 10 408

Президент Тошкентдаги кўча ва майдон номи қайта тикланиши тўғрисида топшириқлар берди.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ қишлоқларни ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш ва жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
 
Ушбу йиғилишда Президент Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши йилларида юксак меҳр-мурувват ва оқибат кўрсатган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласининг жасоратини алоҳида қайд этиб ўтди.
 
Шунингдек, Мирзиёев ушбу оиланинг уруш йиллари кўрсатган қаҳрамонлигини эътироф этган ҳолда Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманидаги кўчага Шомаҳмудовлар оиласи номини қайтариш кераклигини таъкидлади.
 
Президент Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлиги ифодачиси эканини таъкидлаб, “Истиқлол” санъат саройи номи ва майдони, бундан ташқари шу ердаги Бунёдкор метро бекатини ҳам “Халқлар дўстлиги” номи билан қайта номлашга топшириқ берди.
 
Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкаллари Тошкент шаҳридаги “Истиқлол” санъат саройининг майдонига кўчирилишини маълум қилган эдик.
 
 
Темур Назаров

Теглар:Шомаҳмудовлар ҳайкаллар Истиқлол 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар