...
МЕНЮ
ONLINE TV

Шомаҳмудовлар оиласининг қизи Мирзиёев топшириғига муносабат билдирди


17:46, 30.04.2018 Жамият
 18 774

Президент Шомаҳмудовлар оиласининг рамзий ҳайкалини пойтахт марказига кўчириш ҳақида топшириқ берган эди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида ўтган видеоселекторда Иккинчи жаҳон уруши йилларида юксак меҳр-мурувват ва оқибат кўрсатган Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласининг жасорати алоҳида қайд этиб ўтилган эди.
 
Йиғилишда Президент Шомаҳмудовлар оиласи ўзбекона меҳр-оқибат тимсоли эканини таъкидлаб, “Истиқлол” санъат саройи номи ва майдони, бундан ташқари шу ердаги Бунёдкор метро бекатини ҳам “Халқлар дўстлиги” номи билан қайта номлашга ва Шайхонтоҳур туманидаги Боғ  кўча ўрнига Шомаҳмудовлар номини қайтариш ҳақида топшириқ берганини хабар қилган эдик.
 
Шомаҳмудовлар оиласининг қизи Президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу топшириғига ўзининг муносабатини билдирди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
 
Хабарга кўра, Шайхонтоҳур тумани Жарариқ маҳалласи Боғ кўча 35-уйда яшовчи Шомаҳмудовлар оиласининг тўнғич Холида хола (Олга Семёновна) бу хабарни эшитиб, хурсанд бўлганини, бундан жуда мамнунлигини ва бу ҳаётдан розилигини таъкидлаган.
 
Холида хола соғ-саломат, икки невара, беш нафар эвараси бағрида бахтли ҳаёт кечираётганини таъкидлади.
 
“Мен шу кунларга етиб келганимга шукур. Ҳамма бўлаётган хайрли ишларни ўз кўзим билан кўраётганимга шукур”, деган Холида хола.
 
Яна ҳазил ўрнида: “9 май куни узун лемузин машинада додамнинг номи қайтган майдонга олиб боринглар”, деб кулиб қўйган.
Темур Назаров

Теглар:Шомаҳмудовлар ҳайкал Халқлар дўстлиги 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар