...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ўзбекистон ОТЖ иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлмади


17:36, 30.04.2018 Спорт
 2 802

Азизбек Амонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Санжар Қодирқуловлар киритди.

Индонезиядаги халқаро мусобақада иштирок этаётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бугун мусобақа доирасидаги иккинчи учрашувни Баҳрайн терма жамоасига қарши ўтказди.
 
Учрашувда Равшан Ҳайдаров шогирдлари 3:3 ҳисобида дуранг қайд этишди. Терма жамоа таркибида голларни Азизбек Амонов, Ҳусниддин Ғофуров ва Санжар Қодирқуловлар киритишди.
 
Мусобақанинг биринчи ўйинида КХДР терма жамоасига қарши баҳс олиб борган олимпия терма жамоаси 2:2 ҳисобида дуранг қайд этганди.
 
“PSSI-2018”
Ўзбекистон ОТЖ – Баҳрайн ОТЖ 3:3.
Голлар: Азизбек Амонов (44), Ҳусниддин Ғофуров (72), Санжар Қодирқулов (90+3) - Ҳошим Ҳошим (35, пен.), Муҳаммад Марҳун (51, 58).
 
Ўзбекистон ОТЖ: Ботирали Эргашев, Шароф Муҳитдинов, Суҳроб Нуруллоев, Нурилло Тўхтасинов, Ислом Кенжабоев, Ҳожиакбар Алижонов, Андрей Сидоров, Азизбек Амонов, Дониёр Нарзуллаев, Ҳусниддин Ғофуров, Илҳом Алижонов.
 
Баҳрайн ОТЖ: Сайид Муҳаммад Субҳар, Аҳмад Бугаммар, Ҳусайн Сабба, Муҳаммад Марҳун, Абдулазиз Алмансурий, Ҳасан Алкаррани, Ҳошим Ҳошим, Жасим Алсалама, Аднан Алшираҳ, Аббос Аласфур, Юсуф Шабаан.
 
Маълумот учун, 3 май куни Ўзбекистон ОТЖ мусобақа мезбони Индонезияга қарши майдонга тушади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17:30да бошланади.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Ўзбекистон ОТЖ Баҳрайн 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!