Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларининг чорак финалида Жанубий Кореяга 3:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
“Биринчи шу жамоага келганимда унчалик киришиб кета олмгандим, вақт ўтди, сизларнинг ёрдаминглар билан шу катта оиланинг бир аъзосига айландим.
Бу жамоа бутун умр ёдимда қолади, ютишни жуда хоҳлаган эдик, бироқ озгина омаднинг етишмаслиги бизга панд бериб куйди. Ҳаммага раҳмат айтмоқчиман, сизларни қучиб коламан!
Мухлисларга ҳам катта рахмат ютқазган бўлсак ҳам миннатдорчилик билдиришди. Шу мухлислар учун ҳам янада кучли бўлиб қайтишимиз керак!”, дея ёзади Икром Алибоев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ Осиё ўйинларининг чорак финалида Жанубий Кореяга 3:4 ҳисобида имкониятни бой берди.
Икром Алибоев ушбу баҳсда дубль муаллифига айланди ва шу билан бирга ўйиннинг охирги дақиқаларида иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни кўз ёшлар билан тарк этди.
Суратлар муаллифи Ҳасан Пирмуҳаммедов