Бир неча кундан буён ушбу ҳудудда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Бир неча кундан буён ушбу ҳудудда бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Майдон янгича ва замонавий кўриниш касб этган. Гуллар билан безатилаётган боғчалар атрофига ўриндиқлар, ёритгичлар ўрнатилиб, одамларнинг оила даврасида ҳордиқ чиқариши учун шароит яратилмоқда.
Эртага, 8 май куни ушбу майдоннинг очилиш маросими бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қатнашиб, Шомаҳмудовлар ҳайкали пойига гул қўйиши режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, “Халқлар дўстлиги” монументи Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган бўлиб, унинг муаллифлари – ҳайкалтарош Д.Б.Рябичев ва архитекторлар Л.Т.Адамов, С.Р.Одилов.