...
МЕНЮ
ONLINE TV

Олмазордаги олмалар ўз ўрнини ҳақиқий эгасига бўшатиб берди


18:15, 07.05.2018 Жамият
 6 139

Айни дамда ушбу майдонда аҳолининг дам олиши ва ҳордиқ чиқариши учун сўнгги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан Собир Раҳимов ҳайкали Тошкент шаҳридаги эски жойига, ҳозирги Олмазор тумани қаршисидаги майдонга ўрнатилиши ҳақида хабар берган эдик.
 
Ҳайкал аллақачон ўз жойига қайтарилди. Айни дамда ушбу майдонда аҳолининг дам олиши ва ҳордиқ чиқариши учун сўнгги ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.
 
Эртага, 8 май куни соат 08:00да ушбу ҳайкалнинг ўз ерига қайтарилиши муносабати билан маросим ўтказилади. Унда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири Абдусалом Азизов иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда "Qalampir.uz" манбаси хабар қилди.
 
Маълумот ўрнида, Иккинчи жаҳон урушида ўзига хос қаҳрамонлик кўрсатган генарал Собир Раҳимов ҳайкали 1981 йилда ушбу майдонга ўрнатилган эди.
 
2010 йилда туман номи Олмазорга ўзгартирилди. Ҳайкал таги билан қўпорилиб, Ғафур Ғулом номидаги маданият ва истироҳат боғига кўчирилди. Унинг ўрни эса туман номига мос тарзда олмазор қилинди.
 
Туманда жойлашган Собир Раҳимов номидаги 133-умумий ўрта таълим мактабидан қаҳрамон номи олиб ташланди. Унинг бюсти йўқ қилинди.
 
Собир Раҳимов 1902 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 1941-1945 йилларда Иккинчи жаҳон уруши фронтида жанглар олиб борган ва ёш бўлишига қарамасдан генерал, Собиқ Иттифоқ Қаҳрамони унвонларига лойиқ кўрилган.

Теглар:Собир Раҳимов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар