Ҳозирда Президент топшириғи бажарилгани таъкидланмоқда.
Жорий йилнинг 26 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида “Обод қишлоқ” дастурига мувофиқ ободонлаштириш ишларини сифатли ташкил этиш ва жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.
Видеоселекторда Президент томонидан “Истиқлол” санъат саройи деб номланиб келинётган саройга, унинг олд майдонига ҳамда ўша жойдаги “Бунёдкор” метросига унинг аввалги Халқлар Дўстлиги номини қайтариш топшириғи берилган эди.
Шу муносабат билан, бугун 3 май куни халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бугун бўлиб 36-сессиясида қуйидаги масалалар тасдиқланди:

- “Истиқлол” санъат саройига унинг аввалги номи - “Халқлар Дўстлиги саройи” номини бериш;
- Сарой олд майдонини “Халқлар Дўстлиги майдони” деб юритиш;
- “Бунёдкор” метро бекатини аввалги – “Халқлар Дўстлиги метро бекати” деб қайта номлаш;
- Шайхонтоҳур тумани, “Обиназир”, “Жарариқ” маҳаллалари ҳудудида жойлашган Тошкўча кўчасига, кўчанинг аввалги номи – Иккинчи жаҳон уруши даврида юксак инсоний фазилатларни намоён этган Шоаҳмад Шомаҳмудов номини бериш.
Эслатиб ўтамиз, Президент томонидан Собир Раҳимов ҳайкали ҳам ўзининг аввалги ўрнига қайтарилиши маълум қилинган эди.
Темур Назаров