Хитой Халқ Республикасида Facebook.com ижтимоий тармоғи тақиқланган. Лекин хитой ОАВлари тармоқнинг яратувчиси томонидан хитой тилида билдирилган Янги йил табригини мамнуният билан ёритишмоқда.
“Присцилла билан биз жудаям бахтлимиз, сабаби илк бор фарзандимиз Макс билан Янги йилни кутиб оламиз. Ушбу Янги йил Макс учун ҳам аҳамиятли, чунки унга хитойча исм қўйганмиз. Чэн Минъюй: Чен ойисининг фамилияси, Минъюй иероглиф бўлиб, “эртага” ва “коинот” деган маъноларни англатади. Бу бизнинг бутун дунё учун ёрқин келажакли умидимизни ўзида акс эттиради”, – дейди Сукенберг. У Янги йилни оила даврасида кутиб олишини сўзи давомида таъкидлади.
“Кичик оиламиз номидан сизларга Янги маймун йилида соғлик ва хуш кайфият тилайман”, – дейди хитойлик келин Присцилла Чан.
Хитой Халқ Республикасида Facebook.com ижтимоий тармоғидан фойдаланиш тақиқланган. Лекин хитой ОАВлари тармоқнинг яратувчиси томонидан ҳитой тилида билдирилган Янги йил табригини мамнуният билан ёритишмоқда.
Хитойда байрам муносабати билан 7 февралдан то 13 февралгача дам олиш кунлари деб эълон қилинди.
Хитой ҳалқининг Янги 2016 йили 7 февраль кунидан 8 февралга ўтар кечасида кириб келади. Мунажжимларнинг башорат қилишларича, “маймун” ҳамда “олов” унсурининг йили бўлгани учун йил оловли маймун ҳимоясида ўтиши кутилмоқда. Хитой янги йилининг яна бир аҳамиятли жиҳати шундаки, “ОЛОВЛИ МАЙМУН” йили 2016 йилнинг 8 февралидан 2017 йилнинг 27 январигача давом этади. Сўнгра унинг ўрнини “ОЛОВЛИ ХЎРОЗ” (28.01.2017-15.02.2018) эгаллайди. Ўтган Хитой янги йили 2015 йил 19 февраль куни кириб келган эди.