...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ҳиндистонда 7 ёшли болалар 70 ёшли кампирни эслатади


23:39, 08.02.2016 Олам
 5 606

Сизнингча суратдаги бу болалар неча ёшда?

Сиз суратда кўриб турган болалар Ҳиндистонда истиқомат қилишади. 7 ёшли Анжали ва 1,5 ёшли Кешав Кумарилар прогерия-эрта қариш касаллигига чалинишган. Бундан ташқари шифокорлар уларга халазодермия – терининг ноодатий тарзда ўсиши касаллиги борлигини ҳам аниқлашган. Афсуски, уларнинг нафақат кўриниши, балки организми ҳам худди кексаларникидек...

Анжали 1-синф ўқувчиси. Мактабдан келар экан, ота-онасига мактабдошлари уни “бувижон”, “маймун” каби сўзлар билан масхаралаётганларини айтиб хафа бўлади. Бу ҳолат нафақат мактабда, балки кўча-кўйда ҳам содир бўлади ва ҳамма нарсани тушуна оладиган Анжали бундан қаттиқ тушкунликка тушади.

Анжали ва Кешавдан ташқари оилада 11 ёшли Шилли исмли қизалоқ ҳам бор. Анжалининг энг катта орзуси тузалиб, опаси Шилли каби соғлом бўлиш.



Қизалоқнинг суякларида қаттиқ оғриқ бор. Улар борган сари мўртлашиб бормоқда. Иммунитет танқислиги туфайли у тез-тез касал бўлади, кўзлари ҳам яхши кўрмаяпти.

Анжали ва Кешавнинг ота-онаси Шатрухан ва Ринкилар бир ой давомида 4,5 рупий – 66 АҚШ доллари миқдоридаги маблағни ишлаб топишади. Улар ҳозиргача мўжизага ишонишмоқда. Ягона умид чет эллик шифокорлардан.
Умида Якубова

Теглар:Ҳисдистон Эрта қариш халазодермия прогерия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!