Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Президенти Пранаб Кумар Мукержи ва Бош вазири Нарендра Модига ҳамдардлик мактубини йўллади.
Президент Ислом Каримов ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ва яқинларига ҳамда жабрланганларга чуқур ҳамдардлик сўзларини билдирди.
Маълумот учун, 10 апрель, якшанба куни Ҳиндистоннинг жанубидаги Коллам шаҳрида жойлашган ибодатхонада кучли ёнғин келиб чиққан эди. Ёнғин пайтида бино ичида фестивал ўтказилаётган эди. Ҳалокат оқибатида 98 киши ҳалок бўлди, 540 киши жароҳат олди.