Оққуш уни қутқарган журналистнинг бўйнидан қучиб олди ва узоқ вақт уни қўйиб юбормади.
Боғни айланиш чоғида у майда симлар билан ўралган деворга тиқилиб қолган оққушни қутқарди. Қушнинг қаноти жароҳатланганди. Боғга чақиртирилган ветеринар оққушни текширишга қийналди. Шунда Визе уни у ушлаб турди ва шу тарзда оққушнинг қанотига дармон суртилди.
“Уни қўлимга олар эканман, қушнинг юрак уришини ҳис этдим. Аввалига у қўрқди, кейин мен уни ўзимга тортдим. Шундан сўнг у бамайлихотир бўйнини менинг бўйним узра ташлади. Буни сўз билан изоҳлаш қийин. Ўша дамда бемисл гўзалликдаги жонзотнинг менга бўлган ишончини ҳис этдим. Қуш унга озор бермаслигингни ҳис этгандаги ҳолатни сўз билан таърифлаш мушкул”, дейди Ричард ўзи билан боғлиқ ҳолат ҳақида интервью берар экан.
Ричарднинг айни воқеа акс этган кўрсатуви катта шов-шувга сабаб бўлди. Визе Абботсбери оққушлар боғига ўз дўстини кўргани бориб турган бўлса, ажаб эмас.