...
МЕНЮ
ONLINE TV

Одамлар орасидан гапирамиз: Туркманистон Президентининг ташрифи ҳақида ким нима дейди?


15:58, 24.04.2018 Жамият
 5 312

Ўзбек-туркман халқларининг дўстлиги, қардошлиги узоқ тарихга бориб тақалади.... У бугун бунёд бўлгани йўқ, сайқал топяпти, замонасига яраша жилоланяпти.

Хабарингиз бор, кеча, 23 апрель куни Турманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
 
Олий мартабали меҳмон ўзбекона лутф билан тантанали кутиб олинди. Одамлар қўлида икки мамлакат байроқларини ҳилпиратганча кўчаларга чиқди. Туркманистон раҳбарини муносиб кутиб олди.
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ушбу лавозимда иш бошлагандан кейин илк хорижий ташрифни Туркманистонга амалга оширган эди. Бу Президентнинг яқин қўшнилар билан алоқаларни мустаҳкамлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларининг ташрифлар кўринишидаги дебочаси бўлганди. Кейин эса ўз-ўзидан Ўзбекистонга қучоқ очишди, “келинг, кутамиз, ҳамкорлик қилайлик” деганлар кўпайди.
 
Ўзбек-туркман халқларининг дўстлиги, қардошлиги узоқ тарихга бориб тақалади.... У бугун бунёд бўлгани йўқ, сайқал топяпти, замонасига яраша жилоланяпти. Бу қўшничиликка ҳавас билан қараётганлар йўқ дейсизми...
 
 
Хўш, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги муносабатлар, шу кеча-кундузда мамлакатимизда бўлиб ўтаётган тадбирлар халқимизда қандай муносабат уйғотмоқда? Одамлар, ёшлар нима дейди? Биз уларга юзландик.
 
Шахбоз Турдиев, ЎзМУ талабаси:
— Туркманистон Президентининг давлатимизга ташрифи давомида кўпгина ўзбек-туркман олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзонланганини телевизорда кўриб роса хурсанд бўлдим. Ўзим талаба бўлганим учун шу янгилик биринчи ўринда эътиборимни тортди. Бугун қўшни давлат университетларидаги таълим тизими, талабалар ҳаёти билан танишиш ҳаммага тенгдошларимизга қизиқ, деб ўйлайман. Бундай яқин ҳамакорлик зўра самара беришига ишонаман. Яшасин, Ўзбекистон-Туркманистон дўстлиги.
 
Машҳура Каримова, Алишер Навоий номидаги ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси:
 
— Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Туркманистонга борганларида қўшни халқнинг минглаб вакиллари йўлнинг икки четига пешвоз чиқиб, олқишлар ва катта қувонч билан кутиб олганини кўриб роса ҳавас қилгандим. Ўшанда агар бизга ҳам Туркманистон Президенти келса, албатта, мен ҳам худди шундай ҳурмат билан кутиб олинишига ҳисса қўшаман деб дилимга туккандим. Ахир халқимизда саломга яраша алик, деган гап бор. Биз азалдан шундай халқмиз, ҳурмат қилганни бошимизга кўтарамиз. Ота-боболаримиз шундай жўмард ўтган. Ана шундай анъанани бизга мерос қолдирган.
 
Шерзод Ҳушбоқов, Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университети талабаси:
— Ўзбекистонимизнинг қўшни давлатлар билан халқаро муносабатларни изчил ривожлантириб бораётгани халқаро майдонда юқори баҳоланаётгини ҳаммамизни қувонтиради. Айниқса, Халқаро экспертларнинг “Айнан Ўзбекистон Марказий Осиёда дўстлик ва тараққиётнинг локомотиви бўлади”, деган эътирофларини эшитиб фахрланиб кетаман. Мана шундай ташаббускор Президентимиз ёнида белни маҳкам боғлаб, сафарбар бўлиш барчамизнинг, айниқса, биз талаба ёшларнинг бурчимиз, деб биламан.
 
Туркманистон Президентининг юртимизга ташрифи қўшни давлатлар билан ҳар томонлама алоқалар кенгайишига яна бир мустаҳкам пойдевор бўлади.
 
Юлдуз Ўрмонова, ЎзДЖТУ талабаси:
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти билан шоир Махтумқули ҳайкали пойига гуллар қўйишганини кўриб роса хурсанд бўлдим. Ўзим шоира бўлганим учун адабиётга мана шундай юксак эътибордан бошим осмонга етди. Шоира дугоналарим билан бугун биз ҳам Махтумқули кўчасига боришни, шоирни зиёрат қилишни келишиб олдик. Кейин роса чиройли бўлган Ашхобод сайилгоҳига ҳам киришни ният қилдик.
 
Ўзбекистонимизнинг, Президентимизнинг меҳмондўстлиги қанчалар баландлигини кўрсатди бу янгиликлар. Мана шундай олийжаноб халқ фарзанди эканимдан жуда-жуда бахтиёрман.
 
Шоира Бозорова, журналист:
— Туркманистон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги яхши қўшничилик муносабатларини, ташаббусларини биринчилардан бўлиб қўллаб-қувватлаган қадрдон давлатдир. Туркман халқи ўзбек халқига бўлган чексиз ҳурмат-эҳтиромини яқин йилларда қатор хайрли амалий тадбирлар билан тасдиқлади. Хусусан республикамизнинг Биринчи Президенти номини абадийлаштириш мақсадида Туркманистондаги муаззам майдонга биринчи бўлиб Ислом Каримов ҳайкали ўрнатилди. Ашхободдаги кўчаларнинг бири Ислом Каримов номи билан аталди.
 
Туркманистон Президенти ташрифи давомида жуда кўп ҳамкорлик меморандумлари имзолангани ҳамма юртдошларимиз қатори мени ҳам жуда хурсанд қилди. Ўзбек-туркман дўстлиги жуда қадим илдизга эга: осмонимиз бир, динимиз бир, заминимиз туташ, дарёмиз бир, мана, стратегик мақсадларимиз ҳам муштарак бўлди.
 
Президентимиз Шавкат Мирзиеёв бир йиғилишда “Агар биз ён қўшниларимиз билан аҳил-иноқ бўлмасак, бошқалар билан қандай муносабатга киришамиз?” деган ҳақли савол берган эдилар. Давлатимиз раҳбарининг бугун ён қўшниларимизга ишонч ва дўстлик қўлини узатаётгани юқоридаги саволнинг энг муносиб жавобидир.

Теглар:Ўзбекистон-Туркманистон Гурбангули Бердимуҳамедов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар