Жем Сертесен Нуҳ пайғамбар кемасини қидириш билан шуғулланган.
“Нуҳ кемаси” номли ҳужжатли филмни суратга олган Жем Сертесеннинг айтишича, Туркиянинг Догубоязит вилоятидаги Агри тоғида Нуҳ пайғамбарнинг кемасига тегишли бўлган корпус излари топилган. Бу ҳақда “Muslim.uz” хабар қилди.
Таъкидланишича, георадарлар ёрдамида бир неча кун олиб борилган суратга олиш ишлари давомида кема корпусининг излари топилган.
Жем Сертесен 23 йил давомида бутун дунё аҳлини қизиқтирувчи Нуҳ пайғамбар кемасини қидириш билан шуғулланган ва ушбу изланишлар натижасида ҳужжатли филмни суратга олди.
“Нуҳ кемаси Илҳан Дупуринар томонидан очилган. Ара Гулер кемани суратга олган биринчи сураткашдир. 1985 йилда эса Солиҳ Байрактутан дастлабки илмий тадқиқот олиб борган олимдир.
Георадар ёрдамида суратлар олинган, улар Агри тоғларида кема корпуси борлигини тасдиқламоқда. Ушбу ҳудудда археологик қазиш ишларини олиб бориш зарурлиги бўйича маъруза тайёрланди”, деб айтган Сертесен.

Икром Раҳмон