...
МЕНЮ
ONLINE TV

Фото: Туркияда кучли ер силкиниши кузатилди


15:32, 24.04.2018 Жамият
 4 561

Силкинишлар Шонлиурфа, Газиантеп ва Диёрбакир вилоятларида сезилган.

Бугун, 24 апрель куни Туркия жануби-шарқида 5,1 балли зилзила юз бериши натижасида кўплаб ҳудудлар жиддий зарар кўрди. Бу ҳақда “Anadolu” ахборот агентлиги хабар берди.
 
Зилзила маркази Адияман вилоятининг Самсат районида ер қарининг 7 километр чуқурлигида бўлган.
 
Силкинишлар Шонлиурфа, Газиантеп ва Диёрбакир вилоятларида ҳам сезилган.


 
Туркия Бош вазири Бинали Йилдиримнинг маълум қилишича, Адиямандаги зилзилада қурбонлар бўлмаган.
 
“Жойларда моддий зарар бор. Қатор бинолар зарар кўрган. Ҳукумат зарар кўлами, зилзила оқибатларини бартараф этиш ва аҳолига ёрдам бериш бўйича ишлар олиб бормоқда”, дейди Йилдирим.
 
Шунингдек, Туркия Соғлиқни сақлаш вазирлиги зилзила оқибатида 39 киши жабрлангани ҳақида маълумот берган.


 
Таъкидланишича, шифохонага 35 нафар фуқаро келтирилган. Оғир жароҳатланганлар йўқ.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Туркия зилзила 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар