...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ана бўлмаса! Шомаҳмудовлар ҳайкали янги жойга кўчирилади


15:22, 24.04.2018 Жамият
 5 831

Шомаҳмудовлар оиласи жамланган ҳайкал тез кунларда ушбу майдонда қад кўтаради.

Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмад ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласининг халқлар дўстлигини ифода этиб турувчи ҳайкаллари Тошкент шаҳридаги “Истиқлол” санъат саройининг майдонига кўчирилади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар қилди.
 
“Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг “Его величество Человек” романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг “Сен етим эмассан” киноси тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади.
 
Халқлар дўстлиги сиймоси ҳисобланган ушбу ҳайкал Тошкент шаҳрининг кўркига-кўрк қўшиб янада чиройини очади. Пойтахтимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларини бирдамликка, дўстликка ва бир оила бўлиб яшашга дават қилади”, дейилади хабарда.
 
Шунингдек,  хабарда кеча, 23 апрель куни “Истиқлол” санъат саройи майдонида реконстркция ишлари бошлаб юборилгани ҳам таъкидланган.
 
Шомаҳмудовлар оиласи жамланган ҳайкал тез кунларда ушбу майдонда қад кўтаради.
 
Таъкидлаш керакки, ҳозирда ушбу монумент Тошкент шаҳридаги "Дўстлик" боғида жойлашган.
 
Маълумот учун, Халқлар дўстлиги монументи Тошкентда 1982 йилда ўрнатилган бўлиб, унинг муаллифлари — ҳайкалтарош Д.Б. Рябичев ва архитекторлар Л.Т. Адамов, С.Р. Одилов.
Икром Раҳмон

Теглар:Шомаҳмудовлар ҳайкал 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар