Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди.
Эътиборлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари олтин ва бронза медалларини қўлга киритишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Баҳсларда Ўзбекистон шарафини Хонзода Тошхўжаева, Анастасия Рўзметова, Гулсанам Юлдашева, Ҳуршида Ҳакимова, Алина Салиева, Анастасия Морозева, Анна Елтишева, Моҳира Тўлқинова, Нозима Тўлқинова, Нафиса Шомирзаева ва Нигора Шомансуровалар ҳимоя қилишди.
Улар жамоавий баҳслардаги эркин чиқишда бронза, “Highlight” доирасида биринчи ўринни қўлга киритдилар.
Хонзода Тошхўжаева эса соло бўйича эркин чиқиш якунларига кўра олтин медаль соҳибасига айланди. Спортчилар айни пайтда мусобақада янги кўринишдаги дастурлар билан иштирок этишмоқда.
Маълумот ўрнида, FINA жаҳон серияси 10 та босқичдан иборат бўлиб, уларнинг камида 4 тасида иштирок этиш шарт. Тўпланган очколарга қараб, мамлакатлар рейтингда ўрин эгаллайди. Ўтган йили Ўзбекистон терма жамоаси дунё рейтингида учинчи ўринни эгаллаганди.
FINA Жаҳон серияларининг барча 10 та босқичи:
1. Париж (Фрация) шаҳрида 9-11 март кунлари;
2. Пекин (Хитой) шаҳрида 20-22 апрель кунлари;
3. Токио (Япония) шаҳрида 27-30 апрель кунлари;
4. Саморин (Словакия) шаҳрида 11-13 май кунлари;
5. Будапешт (Венгрия) шаҳрида 18-20 май кунлари ;
6. Мадрид (Испа ния) шаҳрида 25-27 май кунлари;
7. Сурраей (Канада) шаҳрида 31 май- 2 июн кунлари;
8. Лос-Анжелес (АҚШ) шаҳрида 7-9 июн кунлари;
9. Сирос ороли (Греция) 15-17 июн кунлари;
10. Тошкент (Ўзбекистон) шаҳрида 29 июнь – 1 июль кунлари.
Шу йилнинг 29 июнь – 1 июль кунлари Тошкент шаҳри ушбу жаҳон сериясининг сўнгги босқичига мезбонлик қилади. Спортчилар энди 27-30 апрель кунлари Японияда, 15-17 июнь кунлари Грецияда бўлиб ўтадиган ва Тошкент мезбонлик қиладиган мусобақада иштирок этади.
Ушбу мусобақаларда йиғилган рейтинг балларига кўра, кучли учликка кирган мамлакат спортчилари Халқаро сузиш федерацияси (FINA) нинг мукофотлари билан тақдирланади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, бадиий гимнастикачи Сабина Ташкенбаева Жаҳон кубоги босқичида кумуш медаль соҳибасига айланиб, Ўзбекистон спорти тарихида янги саҳифа очганди. Чунки бу медаль Ўзбекистон гимнастикаси тарихида Жаҳон кубокларида қўлга киритилган биринчиси бўлди.