Қутқариш бўйича олиб борилаётган операция тўхтатилиши муносабати билан 3 та кема Комодоро-Ривадавия базасига қайтди.
Эслатиб ўтамиз, “Сан-Хуан” сувости кемаси охирги марта Мар-дель-Плата шаҳрининг Ушуайя портидан чиқиб кетаётиб алоқага чиққан. Кема экипажи 44 кишидан иборат бўлган. Кемадаги кислород 6 кунга етар эди.
Аргентиналик ҳарбий 30 ноябрда бўлиб ўтган матбуот анжуманида денгизчиларни тирик топиш умиди икки мартага қисқарганини таъкидлади. Қидирув давомида сувости кемасининг қолдиқлари ҳам, экипаж аъзолари ҳам топилмади. Энрике Бальбининг айтишича, сувости кемаси ва “Сан - Хуан” экипажини топиш учун барча тадбирлар амалга оширилди.
Шунингдек, ҳарбий-денгиз кучлари вакили экипаж аъзоларини қутқариш бўйича олиб борилаётган операция тўхтатилиши муносабати билан 3 та кема Комодоро-Ривадавия базасига вақтинча қайтганини эълон қилди. “Кейинчалик кеманинг қидирув ишлари қайта бошланиши мумкин”, дея қўшимча қилди Балби.
Аввалроқ Энрике Балби: “Қидирув операцияси кемага аслида нима бўлганлиги ва экипажнинг тақдири аниқ бўлмагунга қадар давом этади”,- деган эди.