...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жаҳон чемпионатида омадсиз қатнашган жамоа мураббийи лавозимида қолади


17:33, 10.07.2018 Спорт
 2 762

Лотин Америкаси жамоаси 58 ёшли мутахассис бошқарувида жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида чиқариб юборилди.

Аргентина терма жамоаси бош мураббийи Хорхе Сампаоли лавозимида қолди. Қарор Аргентина футбол ассоциацияси президенти Клаудио тапией билан учрашувдан кейин қабул қилинган.
 
Лотин Америкаси жамоаси 58 ёшли мутахассис бошқарувида жаҳон чемпионатининг 1/8 финал босқичида чиқариб юборилди. Ушбу мусобақада Аргентина икки марта ютқазди, бир марта дуранг натижа қайд этди ва бир марта ғалаба қозонди.
 
Сампаоли билан беш йилга шартнома тузилган бўлиб, у 2019 йилда Америка кубогидан сўнг бекор қилиниши мумкин.
 
Мураббий муддатидан аввал истеъфога чиқарилса, AFA Сампаолига 8 миллион доллар миқдорида компенсация тўлаши керак бўларди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Аргентина ЖЧ-2018 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!