...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қулоқ тозаловчи пахта таёқчалар эшитиш қобилиятини камайтиради


11:38, 01.12.2017 Бу қизиқ
 3 061

Фақатгина қулоқнинг ташқи қисмини юмшоқ мато ёрдамида тозалаш мумкин.

Буюк Британиянинг соғлиқни сақлаш ва тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини яхшилаш миллий институти мутахассислари қулоқ тозалайдиган пахта таёқчаларининг хавфидан огоҳлантирди.
 
Пахта таёқчаларидан фойдаланиш чоғида эҳтиёткорлик чораларини кўриш лозимлиги қайд этилди. Бундан ташқари, бу фойдасиз амалиёт эканлиги айтилмоқда. Сабаби эшитиш каналига тушган чанг мустақил равишда ташқарига чиқади. Фақатгина қулоқнинг ташқи қисмини юмшоқ мато ёрдамида тозалаш мумкин. 
 
Пахта таёқчаларидан фойдаланиш турли хавфларга олиб келиши мумкин. Масалан, таёқча чуқурроқ кирса, эшитиш канали деворини шикастлаши мумкин. Бу эса инфекция тушишига олиб келади. Энг хавфли вазиятда эса эшитиш қобилиятининг йўқолишига сабаб бўлади.
 
Шунингдек, металл шприц ёрдамида сув билан тозалаш амалиёти ҳам тавсия этилмайди. Босим билан қулоқ ичига юбориладиган сув эшитиш каналига зарар етказади.
 
Бугунги кунда жаҳон бўйлаб электрон ирригатор ускунаси тарқалмоқда. Қулоқ ичига аввал махсус томчи томизилиб, кейин электрон ирригатор ёрдамида тозаланади. Бу эса айни пайтдаги энг хавфсиз усул эканлиги айтилмоқда. 
Дурдона Расулова 

Теглар:Қулоқ тозаловчи пахта таёқчалар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!