...
МЕНЮ
ONLINE TV

Кураш бўйича XI жаҳон чемпионати бошланди


11:34, 01.12.2017 Спорт
 2 337

Мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари 4 декабрь куни маълум бўлади.

Туркиянинг Истанбул шаҳрида катталар ўртасидаги кураш бўйича XI жаҳон чемпионати бошланди.

Жаҳон чемпионатида Осиё, Африка, Европа ва Америка қитъаларининг элликка яқин давлатларидан келган полвонлар бош соврин учун кураш олиб боради.

Мусобақада 15 та вазн (эркаклар 7, аёллар 8) тоифасида ғолиблар аниқланади. Регламентга кўра, қатнашчи мамлакатлар ҳар бир вазн тоифасида икки нафардан курашчини рўйхатдан ўтказиши мумкин. Мусобақанинг барча ғолиб ва совриндорлари 4 декабрь куни маълум бўлади.

Бугун жаҳон чемпионати доирасида миллий Кураш федерацияларининг XVII Халқаро кураш ассоциацияси Конгресси ўтказилади. Унда 2018 йилга мўлжалланган турнирлар тақвими ва Халқаро кураш ассоциацияси фаолияти билан боғлиқ бошқа масалалар кўриб чиқилади.

Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Жаҳон чемпионати Кураш Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!