...
МЕНЮ
ONLINE TV

Қарор: Ишдаги камчилик учун ИИВ ходими ойлигидан қуруқ қолади


11:17, 01.12.2017 Жамият
 3 850

Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан белгиланган тартибда 5 йил давомида узлуксиз мажбурий хизмат ўтаб бериш ҳақида шартнома тузилади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 29 ноябрь куни “Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорни имзолади.
 
Ҳужжат Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.
Қарорга кўра, Ички ишлар вазирлигининг олий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар билан белгиланган тартибда ички ишлар органлари тизимида, шунингдек бошқа давлат органларида 5 йил давомида узлуксиз мажбурий хизмат ўтаб бериш ҳақида шартнома тузилади.
 
ИИВнинг соҳавий хизматларининг бошқарув таркиби лавозимларини тўлдиришда устуворлик ИИВ олий таълим муассасаларининг бошқарув кадрларини тайёрлаш факультетларини (олий курсларини) тугатган ходимларга қаратилади.
 
Шунингдек, ички ишлар органларининг бошқарув таркиби ротацияси, қоидага кўра, лавозимда бўлганига уч йил тўлиши билан тенг лавозимга ўтказиш орқали амалга оширилади.
 
Ички ишлар органларининг ташаббускор ва ҳалол ходимларини бенуқсон хизматларини тақдирлаш мақсадида I, II ва III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” ҳамда “Ички ишлар органларининг фахрий ходими” кўкрак нишон белгилари таъсис этилмоқда.
 
Қарор билан Ички ишлар органларида хизмат ўташ тартиби тўғрисида Низом ва Ички ишлар органларининг интизом устави тасдиқланмоқда.
Сиёвуш Тўрахўжаев

Теглар:Шавкат Мирзиёев Ички ишлар идоралари Қарор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар