Навоийлик йигит Тошкентдаги институтлардан бирига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган эди.
Навоийлик йигит Тошкентдаги институтлардан бирига шартнома асосида ўқишга қабул қилинган эди. Бироқ унинг оиласининг шароити шартнома пулини тўлашга қодир бўлмаган.
Бу шароитдан чиқиб кетиш йўлини излаган ёш талаба акаси билан маслаҳатлашади ва улар савдо марказига ўғирликка тушиш режасини тузишади.
Талабанинг акаси ишлайдиган савдо марказида ана шундай катта миқдордаги пуллар бўлган. Талаба акасининг ёрдами билан дўконнинг орқа эшиги орқали кириб, омборга яширинган.
Иш вақти тугагандан сўнг, кузатув камераларини ўчириб, кассадаги пулларни олган. Шундан кейин кузатув камераларини ёқиб, эрталабгача омборда яшириниб ўтирган.
Келаси куни талабанинг дўконда ишлайдиган акаси келиб, уни орқа эшик орқали қочиб кетишини таъминлаган. Талаба 4 миллион сўм миқдоридаги пулларни ўмариб кетган.
Аммо орадан бир неча кун ўтиб, ака-ука талончилар қўлга олинди.