...
МЕНЮ
ONLINE TV

Юнусободда йўлтўсар талончилар қўлга олинди


21:15, 28.07.2018 Жамият
 11 348

Воқеа содир бўлгандан сўнг, орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас жиноятчиларнинг ҳар иккиси ҳам ушланган.

Жорий йилнинг 26 июль куни соат 13:30 да спиртли ичимлик истеъмол қилган иккита эркак киши Тошкент шаҳри Юнусобод 14-даҳаси, 8-уй олдида бозордан қайтаётган, шу туман фуқароси 37 ёшли Гулноранинг йўлини тўсиб, қўлидаги 800 000 сўмлик Samsung G5 уяли телефонини, 200 000 сўмлик аёллар кармонини ва унинг ичидаги 10 АҚШ доллари ҳамда 360 000 сўм пулини тортиб олишган ва қочиб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизмати маълум қилди.
 
Маълумотга кўра, Гулнора вақтни бой бермай, тезда уйига кириб профилактика инспекторига хабар берган. Жабрланувчидан тахминий қиёфаси ва қайси томонга қочганини билиб олган Ички ишлар ходимлари ҳуқуқбузарларнинг кетидан тушган. Орадан 10 дақиқа ўтар-ўтмас жиноятчиларнинг ҳар иккиси ҳам ушланган. 26 ёшли Александр ва 37 ёшли Юрийлар Юнусобод туманида истиқомат қилиши аниқланди. Ички ишлар ходимлари ўгирланган сумка ва қимматбаҳо буюм ҳамда пулларни эгасига қайтардилар.
 
Ҳозирда, Юнусобод туман ИИО ФМБ томонидан мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 166- модда, 2-қисми (“Талончилик”) билан жиноят иши қўзғатилган.
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Юнусобод талончилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар