...
МЕНЮ
ONLINE TV

Жиззахда талончи мудир ўринбосари фош қилинди


21:28, 27.08.2018 Жамият
 4 241

Мудир ўринбосари камомадни яшириш учун ҳужжатларни қалбакилаштирган.

Жорий йил 14 август куни Жиззах вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан терговгача текширув ўтказилди.
 
Текширув натижасида, 3 апрелдан 30 июнга қадар “Жиззах агрокимёҳимоя” ҳудудий акциядорлик жамияти Арнасой туман филиали мудир ўринбосари лавозимида ишлаган И.В. ўзининг моддий жавобгарлигида бўлган 445,3 литр суперфар ҳамда 9,6 литр бестсэллер 20 фоизли заҳарли кимёвий дори воситаларини ўзлаштиргани аниқланган. Ўзлаштирилган дори воситаларининг жами қиймати 145 млн. 332 минг 350 сўмга тенг бўлган.
 
И.В. ушбу камомадни яшириш мақсадида Арнасой тумани ҳудудидаги 47 та фермерлик хўжаликлари раҳбарлари номидан сохталаштирилган ишончнома ва юк хатларини расмийлаштирганлиги аниқланган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Жиззах вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш: жуда кўп миқдорда) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Арнасой тумани “Жиззах агрокимёҳимоя” талончилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар